Жаҳон | 16:04 / 31.10.2020
7162
1 дақиқада ўқилади

Илон Маск Марсда Ердаги қонунлар тан олинмаслигини маълум қилди

SpaceX компаниясининг эгаси Илон Маск Марс сайёрасида асос солиш режалаштирилаётган колонияда ердаги қонунлар ишламаслигини билдирди. Daily Mail’нинг хабар беришича, тадбиркор ушбу сайёрани эркин ва озод деб эълон қилган.

Фото: pressherald

Бундай баёнот Starlink интернет-компанияси хизматларини тест қилиш жараёнида эълон қилинган. «Бошқарув қоидалари»да айтилишича, Ер ва Ойдан ташқарида компания Ер қонунларини татбиқ қилмоқчи эмас. Бунинг ўрнига кўнгилли равишда қабул қилинадиган ўз-ўзини бошқариш тамойиллари жорий қилинади.

Хизмат кўрсатишнинг ушбу шартлари Илон Маск Марсда Ерга боғлиқ бўлмаган автоном шаҳар ва сайёра атрофида спутниклар тизимини қуриш ҳақидаги режаларини эълон қилганидан сўнг бир ҳафта ўтиб твиттер фойдаланувчилари томонидан эълон қилинди.

Аввалроқ SpaceX асосчиси компания томонидан ишлаб чиқилаётган Starship ракетаси 2024 йилда Марсга парвоз қилиши мумкинлигини маълум қилган эди. Маскнинг фикрича, Марсдаги колонияни 3-жаҳон уруши бошлангунча қуриш керак, акс холда, бошқа бундай имконият бўлмаслиги мумкин.

Илон Маск 2050 йилгача қизил сайёрага бир миллион одам юбормоқчи.

Мавзуга оид