Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 18:08 / 01.11.2020
2913
1 дақиқада ўқилади
Genesis Education'нинг беш нафар ўқувчиси Анталиядаги олимпиада совриндори бўлди
Тошкентдаги «Genesis Education» нодавлат таълим муассасаси ўқувчилари Туркиянинг Анталия шаҳридаги халқаро олимпиадада 12та медални қўлга киритди.
Ҳафта давомида мактабнинг 5 нафар ўқувчиси совриндорлар сафидан ўрин олди:
- 3-синф ўқувчиси Мадина Толибоева рус тили, математика ва инглиз тили фанларидан 1-ўринни олди.
- 6-синф ўқувчиси Самира Хўжабоева математикадан 1-ўрин, инглиз тилидан 2-ўрин, рус тили ва биологиядан 3-ўринни эгаллади.
- 6-синф ўқувчиси Веснин Владислав география ва тарих фанларидан 3-ўринни банд этди.
- 8-синф ўқувчиси Феруз Ўктамов математикадан 1-ўрин, инглиз тилидан 2-ўринни эгаллади.
- 9-синф ўқувчиси Ақида Арслонхоновага инглиз тилидан 2-ўрин насиб этди.

Тақдирлаш маросими 31 октябрь куни Анталия шаҳрида бўлиб ўтди.
Маълумот учун, ушбу олимпиада ҳар йили кузда Туркиянинг айни шу шаҳрида бўлиб ўтади. Бу йил «Genesis Education» хусусий мактаби ўқувчилари тўртинчи маротаба ушбу беллашувларда иштирок этди.


Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
08:53 / 08.06.2026
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
09:02 / 05.06.2026
Мактаб ва шифохоналарда энергия тежамкор лойиҳалар амалга оширилади
19:44 / 24.05.2026
Ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати вақтинчалик тўхтатилади
10:02 / 11.04.2026