Жаҳон | 00:51 / 01.11.2020
16479
1 дақиқада ўқилади

Саакашвили Грузияга бош вазирлик қилишдан воз кечди

Аввалроқ «Ягона миллий ҳаракат» партияси бош вазирликка Саакашвили номзодини илгари сурганди.

Фото: Reuters

Грузиянинг собиқ президенти, бош вазирликка номзод Михаил Саакашвили ҳукумат раҳбари лавозимини эгаллашдан воз кечди, деб хабар бермоқда Imedinews.

«Мени ҳеч қандай лавозим, жумладан Грузия бош вазири лавозими ҳам қизиқтирмайди», — деди Саакашвили.

Аввалроқ «Ягона миллий ҳаракат» партияси бош вазирликка Саакашвили номзодини илгари сурганди.

Шу билан бирга, Саакашвили грузин халқига «қўл кўтарганларга  қарши охиригача боришини»  таъкидлади.

31 октябрь куни Грузияда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Парламентдаги 150 депутатлик ўрни учун 48 партия ва иккита мухолифат блоки даъвогарлик қилди. 

Экзит-пол маълумотларига кўра, сайловларда «Грузия орзуси» коалицияси етакчилик қилмоқда. «Имеди» телеканали экзит-полига кўра, коалиция 55 фоиз, «Ягона миллий ҳаракат — «Куч бирликда» бирлашган мухолифати» 23 фоиз овоз тўплаган.

Мавзуга оид