ФАОнинг Европа минтақавий анжумани илк бор Ўзбекистон раислигида ўтмоқда
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, БМТнинг озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ташкилоти - ФАОнинг икки йилда бир марта ўтказиладиган Европа минтақавий анжумани илк бор Ўзбекистон раислигида ўтмоқда.
Covid-19 пандемияси боис, шу йилнинг 5-7 май кунлари Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган анжуман сессияси пандемия туфайли кечиктирилган эди. Эндиликда, анжуман 2-4 ноябрь кунлари онлайн шаклда бўлиб ўтмоқда. Унга Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев раислик қилмоқда.
«Илк маротаба Ўзбекистон мезбонлик қилаётган ФАОнинг Европа минтақавий анжуманининг ўттиз иккинчи сессияси эришилган натижаларни баҳолаш, янги муаммо ва имкониятларни таҳлил қилиш, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва истиқболларини аниқлашнинг муҳим босқичидир. Тадбир давомида ўрта ва узоқ муддатли истиқболда минтақавий озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид ва муаммоларга қарши самарали кураш учун энг муҳим қарорлар қабул қилинади», – дея таъкидлади ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Шерзод Умаров анжуман кириш қисмида.
БМТнинг 2021 йилги озиқ-овқат тизимлари саммити олдидан Европа минтақавий анжумани Европа ва Марказий Осиёда барқарор озиқ-овқат тизимлари ва соғлом овқатланиш билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратади.
«Биз бир неча кун олдин ФАОнинг 75 йиллигини нишонладик. Бу ҳар бир инсоннинг тўйимли озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондириш ва очарчиликка бутунлай барҳам бериш борасидаги мажбуриятимизни кучайтиради. Европа учун ФАО минтақавий конференсиясининг 32-сессияси ушбу мажбуриятларнинг ҳақиқатда амалга ошишини таъминлаш учун яхши имкониятдир», – дея ўз мурожаатида қайд этди ФАО Бош директори Цюй Дунъюй.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024