Ўзбекистон | 18:23 / 02.11.2020
8630
2 дақиқада ўқилади

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид қонун қабул қилинади

Фото: Fotolia

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Қонун лойиҳасида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш белгиланган.

Лойиҳада қуйидаги кўчмас мулк объектларига нисбатан ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари белгиланган:

ер участкалари;

  • бинолар, иншоотлар, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектлар;
  • кўп йиллик дов-дарахтлар;
  • мулкий комплекс сифатидаги корхоналар;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда бошқа кўчмас мулк турлари.
  • Шунингдек, қонун лойиҳасида давлат рўйхатидан ўтказиладиган объектлар, шу жумладан битимлар асосида вужудга келадиган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар сифатида қуйидагилар кўрсатилган:

мулк ҳуқуқи;

  • ер участкасига доимий эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;
  • ер участкасидан муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш ҳуқуқи;
  • узоқ муддатга ижарага олиш (қайта ижарага олиш) ҳуқуқи;
  • хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи;
  • кўчмас мулкни ишончли бошқариш ҳуқуқи.
  • Лойиҳада давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги ваколатли органлар сифатида қуйидагилар келтирилган:
  • Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (махсус ваколатли орган);
  • Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари (рўйхатдан ўтказувчи орган);

авторизацияланган воситачилар.

Айни пайтда ушбу соҳадаги муносабатлар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом билан тартибга солиб келинмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид