Жорий йил 22 сентябрь куни тармоқ ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев «Тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари рақамлаштиришсиз натижа, ривожланиш бўлмаслигини тушуниб етиши шарт. Барча даражадаги раҳбарлар буни ўзига кундалик вазифа сифатида белгилаб, рақамлаштириш соҳасини алифбосидан бошлаб чуқур ўрганиши керак», - дея таъкидлаган эди.
John Deere компанияси қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш билан шуғулланувчи жаҳондаги биринчи рақамли компания ҳисобланади. John Deere ўзининг Ўзбекистондаги дилери «Landtech» компанияси ёрдамида Шавкат Мирзиёев ташаббусини қўллаб-қувватлашга, мамлакат қишлоқ хўжалигини рақамлаштиришга ёрдам бериб келмоқда. Шунингдек, ташкилот мамлакатдаги ёш кадрларни қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бўйича ўқитиш дастурларини ҳам амалга оширмоқда.

Яқинда шундай лойиҳа доирасида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институтида жаҳондаги илғор John Deere компаниясининг Ўзбекистондаги дилери «Landtech» ҲК МЧЖ мутахассислари билан учрашув бўлиб ўтди.
John Deere компанияси қишлоқ хўжалигига ихтисослашган энг сўнгги моделдаги машиналарни ишлаб чиқармоқда. Компания маҳсулотларидан фойдаланиш билан қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштириш ҳажми ошмоқда, сув тежаш имкони пайдо бўлмоқда.


Масалан, айни пайтда Сирдарё вилоятидаги Indorama пахтачилик-тўқимачилик кластерининг барча техникалари: трактор, комбайн, пахта териш машиналари, далани ўғитлашга мўлжалланган технологиялари John Deere бренди остидаги технологиялар ҳисобланади. Кластернинг 50 минг гектардан ортиқ ер майдони John Deere технологияларидан фойдаланган ҳолда дала майдонларини рақамли тизим билан таъминлаган.

«Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш жуда яхши самара беради. Бунинг билан фермерларда масофадан туриб иш жараёнини бошқариш, ишлатиладиган ўғитларни, кимёвий моддаларни тежаш имкони бўлади.
Бундан ташқари, тракторлар ишини ҳам масофадан туриб бошқариш, вақтни тежаш ва самарадорликни ошириш мумкин. John Deere айнан мана шу нарсани мақсад қилган ва уни амалга оширмоқда», – дея компания ташкил қилаётган ишлар ҳақида гапирди John Deere компанияси расмий дилери, «Landtech» ҲК МЧЖ техник директори Нил Кинси семинарда.

















