Ўзбекистон | 12:54 / 28.04.2023
11013
3 дақиқада ўқилади
Реклама

John Deere компанияси Ўзбекистон бўйлаб хизмат кўрсатиш ҳажми ва сифатини оширмоқда!

John Deere компаниясининг расмий дилери UHMLANDTECH компанияси ўз фаолиятини кенгайтирди. 27 апрел куни компаниянинг Қарши шаҳридаги расмий дилерлик офиси очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: John Deere

John Deere компаниясининг технологиялари Ўзбекистонда 2017 йилдан бери UHMLANDTECH расмий дилерлик компанияси томонидан тақдим этилмоқда. Ҳозирги кунда компанияда 100 дан ортиқ ходим иш билан банд, Қарши шаҳридаги офисда яна 20 киши иш билан таъминланди. Бугунгача John Deere компаниясининг 1,5 мингдан ортиқ техникалари Ўзбекистонга кириб келган, қишлоқ хўжалаги соҳасида юқори унумдорликка эришиш учун хизмат қилмоқда.

John Deere компаниясининг МДҲ бўйича директори Peter Sachse қуйидагиларни таъкидлади: “Ўзбекистон бозорида давом этаётган ижобий ўзгаришлар ва хорижий инвесторлар учун имкониятлар кенгайиб бораётганини қайд этиш қувонарли. Биз мамлакатимиз фермерларига юқори хизмат ва инновацион имкониятларни тақдим этишни давом эттириш мақсадида республика ҳудудларида иш бошлаганимиздан мамнунмиз. Биз ҳар доим ўз тамойилларимизга: сифат, мажбурият, инновацияга амал қиламиз”.

Қаршида компания офиси филиалининг очилишидан мақсад жанубий вилоятлардаги йирик кластерлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларига хизмат кўрсатишни рақамлаштириш ва осонлаштиришдан иборат. Шунингдек, ҳудудларда аниқ деҳқончилик системасини яхшилаш ҳам мақсад қилинган.

Рақамлаштириш дегани бу аниқ деҳқончилик тизими, бу  – қишлоқ хўжалигида юқори сифатли технологиялардан фойдаланган ҳолда олинадиган ҳосилни оширишга қаратилган инновацион методдир. Бунда технологиялар ёрдамида даладаги ишларни ўта аниқликда назорат қилиш, ҳосилдаги йўқотишларнинг олдини олиш мумкин. John Deere Ўзбекистонда айнан мана шу йўналишдаги ишлар олиб борилишида етакчи бўляпти, Қаршидаги янги офис эса аграр соҳа вакилларига бу ишларни жадаллаштиришга, кўпроқ янги инновациялар билан танишишга ёрдам беради.

Аграр соҳани тушунувчилар орасида John Deere компанияси ҳақида эшитмаган одам бўлмаса керак. John Deere қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш билан шуғулланувчи жаҳондаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Компанияга 1837 йилда асос солинган бўлиб, Ўзбекистонга унинг технологиялари 2017 йилдан буён UHMLANDTECH расмий дилерлик компанияси томонидан олиб кирилади.

Шунингдек, 2022 йили октябр ойида UzAuto John Deere компанияси билан шартнома имзолаган. Шартномага кўра, томонлар Ўзбекистон Республикасида John Deere савдо белгиси остида қишлоқ хўжалиги техникасини йиғув ишлаб чиқариш ва реализация қилишни ташкиллаштириш борасида ҳамкорлик бошлади.

Мавзуга оид