Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда карантинга қарши норозилик намойишининг 400дан ортиқ қатнашчиси ҳибсга олинди
Виктория штати парламенти биноси олдида бир неча юз нафар намойишчи йиғилган. Намойиш вақтида полиция махсус воситалардан фойдаланган, бир полициячи жароҳатланган.
Австралия полицияси Мельбурн шаҳрида коронавирус сабабли жорий этилган карантин чораларига қарши норозилик намойишининг 400дан ортиқ қатнашчисини ҳибсга олди. Бу ҳақда ABC телекорпорацияси хабар берди.
Хабарда айтилишича, 404 киши қўлга олинган бўлиб, 395 кишига оммавий йиғилишлар тақиқланиши, ҳаракатланиш, ниқоб тақиш қоидалари бузилиши бўйича жарима солинган.
Қўлга олинганларнинг аксарияти қўйиб юборилган. Олти киши полициячиларга ҳужум қилганлиги, шахси ҳақида ёлғон маълумот бергани учун ҳибсда қолдирилган.
Хабар қилинишича, Виктория штати парламенти биноси олдида бир неча юз нафар намойишчи йиғилган. Намойиш вақтида полиция махсус воситалардан фойдаланган, бир полициячи жароҳатланган.
Охирги маълумотларга кўра, Австралияда коронавирус юқтирганлар сони 27,6 мингдан ортиқ бўлиб, 907 киши вафот этган.
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026