Чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликларидан янги йиғим ундирилиши мумкин
Монополияга қарши курашиш қўмитаси “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини янада ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги президент фармони лойиҳасини кўриб, тегишли тартибда лойиҳага ўз таклиф ва эътирозларини юборди.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тайёрланган ва қўмитага юборилган фармон лойиҳасининг 9-бандида 2021 йил 1 январдан бошлаб, чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликларидан йиллик умумий даромадининг 0,5 фоизи миқдорида йиғим ундирилиши, чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликларидан ундириладиган йиғимлардан тўлиқ ҳажмдаги тушумлар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилиши кўрсатилган.
Фармон лойиҳасига илова қилинаётган Ўзбекистонда чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган Стратегиясининг 4-бўлими ҳамда “Йўл харитаси”нинг 129-бандида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида “Ўзчорвасуғурта” суғурта фондини ташкил этиш кўрсатилган.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси хабарига кўра, “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги қонун 20-моддасига асосан фермер хўжалиги пул муомаласини юритиш ҳамда пул маблағларини сақлаб туриш учун банк муассасасида ҳисобварақлар очиш ва бу маблағларни эркин тасарруф этиш ҳуқуқига эга.
Фермер хўжалигининг ҳисоб-китоб варағидан маблағларни фақат фермер хўжалиги бошлиғининг розилиги билан ёки суднинг қарорига биноан ҳисобдан чиқариш мумкин.
Шунингдек, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун 34-моддасига асосан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмаслиги, 21-моддасида тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўз пул маблағларини мустақил равишда тасарруф этиши белгиланган.
Мавзуга оид
11:10 / 02.11.2024
Фермер хўжалиги 382 млн сўмлик қум-шағал аралашмасини қазиб олгани аниқланди
22:40 / 21.10.2024
Афғонистон ўзбекистонлик ҳайдовчилардан ундириладиган йиғимлар миқдорини камайтирди
20:17 / 17.09.2024
Эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган — Қонунчилик палатаси
16:54 / 17.09.2024