«Д»ни «Т»га ўзгартириб, 78 млн сўмлик имтиёз олмоқчи бўлганлар фош бўлди
2018 йилда натрий сульфит моддаси божхона тўловларидан имтиёз берилувчи товарлар рўйхатига киритилган эди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати. Маълум бўлишича, ушбу имтиёз баҳонасида божхона тўловларидан бўйин товлаш ҳолатлари учрамоқда.
Хусусан, «Нукус» ТИФ божхона постида расмийлаштирилган божхона юк декларациялари текширилганида, ҳудудда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари номига олиб келинган ва асли натрий сульфид товари бўлса ҳам, натрий сульфит товарига нисбатан қўлланиладиган имтиёзга эга чиқмоқчи бўлиб, имтиёзли асосда расмийлаштириш учун ҳужжатларни божхона органларига тақдим этилгани аниқланди.
Аниқланган мазкур ҳолатда ҚҚСдан қарийб 51 млн сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳудди шундай яна битта ҳолатда, тадбиркорлик субъектларидан бири номига олиб келинган ва ҳужжатларда имтиёзли товар сифатида кўрсатилган натрий сулфит товари аслида натрий сулфид экани аниқланди ва 27 млн сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона суриштирувлари давом этмоқда.
Маълумот учун, натрий сульфид олтингугурт бўёқларини ишлаб чиқаришда, тери маҳсулотидан жунли қатламни ажратиб олишда ҳамда сувни кимёвий тозалашда ишлатилади. Натрий сульфит эса фотографияда, мато ва тола ишлаб чиқаришда, рангли металларга ишлов беришда ҳамда чиқинди сувларни зарарсизлантиришда қўлланилади.
Мавзуга оид
17:56 / 06.11.2024
Тезкор қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари бождан озод қилинди
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
15:30 / 23.10.2024
9 ойда божхонада қанча қурол ва ўқ-дори ушлаб қолингани айтилди
18:08 / 01.10.2024