Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда зилзила қурбонлари сони 100 кишига етди
30 октябрь куни Туркиянинг ғарбий қисмида юз берган кучли зилзила 100 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда маҳаллий NTV телеканали қутқарув хизматларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, яна 994 киши турли даражада тан жароҳати олган, улардан 147 киши касалхоналарда қолмоқда.
6,6 магнитудали зилзиладан Измир шаҳри энг кўп талафот кўрди. Ҳодисадан сўнг 1400дан ортиқ такрорий зилзила қайд этилди. Измирда йигирмага яқин бино вайрон бўлди. Қутқарувчилар шаҳарда вайроналарни тозалашда давом этмоқда.
Аввалроқ, Измирда кучли зилзиладан кейин қулаб тушган уйларнинг қурилишига алоқадор 9 киши ҳибсга олинганди. Уларнинг ҳибсга олинишига ордерни Измир прокуратураси берган.
Бундан ташқари, яна икки гумонланувчи қидирилмоқда. Таъкидланишича, ҳибсга олинганлар орасида қурилиш компанияси пудратчилари ҳамда қурилиш лойиҳаларининг техник экспертизасини ўтказувчи мутахассислар бор.
Мавзуга оид
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026
Туркияга ишга чиқиш осонлашади: малака баҳолаш ва сертификатлаш бошланади
23:10 / 29.01.2026