Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литва президенти ЕИни Беларусь АЭСида ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олмасликка чақирди
Литва парламенти Беларусь АЭСни миллий хавфсизликка таҳдид деб эълон қилди.
Литва президенти Гитанас Науседа ЕИ етакчиларига Беларусь АЭСида ишлаб чиқарилган электр энергиясини Европа бозорига киритмаслик чақириғи билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Литва президенти матбуот хизмати хабар берди.
Вильнюснинг фикрича, Беларусь Литва билан чегарада, Вильнюсдан 50 км узоқликда қурган атом электр станцияси хавфли ҳисобланади.
Науседа Европа ҳамжамиятини Беларусь электр энергиясини сотиб олишни тўхтатган Литвадан ўрнак олишга чақирди.
Литванинг таъкидлашича, БелАЭС лойиҳаси ядро энергетикаси соҳасидаги халқаро талаблар бузилган ҳолда амалга оширилган. Литва парламенти мазкур АЭСни миллий хавфсизликка таҳдид деб эълон қилди ҳамда у ерда ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш ҳамда электр тармоқлари орқали ўтказишни тақиқлади.
Беларусь эса Вильнюснинг эътирозлари сиёсий тусда эканлигини айтмоқда.
Мавзуга оид
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
16:12 / 05.06.2026
АЭСда ишлаб чиқарилган 1 kWh электр нархи 1000 сўмдан паст бўлади — Азим Аҳмадхўжаев
10:59 / 05.06.2026
Ўзбекистонда қуриладиган АЭС қиймати 9,5 миллиард доллардан ошмайди — "Ўзатом" директори
08:19 / 05.06.2026