Жаҳон | 19:16 / 04.11.2020
12462
1 дақиқада ўқилади
Оқ уй яқинида пичоқбозлик юз берди
Бир аёл ва уч эркак жароҳатланган. Улар уч нафар гумондор томонидан пичоқланган.
Вашингтонда Оқ уйдан бир неча квартал нарида юз берган пичоқбозлик натижасида тўрт киши жабрланди. Бу ҳақда NBC хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, бир аёл ва уч эркак жароҳатланган. Улар уч нафар гумондор томонидан пичоқланган.
Жароҳатланганлар ўзларини Proud Boys ультраўнг гуруҳи аъзолари деб аташган.
Таъкидлашларича, улар Black Lives Matter ҳаракати тарафдорлари билан ирқий тенглик мавзусида тортишиб қолишган ва пичоқбозлик юз берган.
Мавзуга оид
08:50 / 14.09.2024
Вашингтон ва Лондон Украинанинг Россияга зарба бериши бўйича қарорни кейинга қолдирди
13:07 / 09.07.2024
Қашқадарёда маст ҳайдовчи ЙҲХ инспекторини пичоқлаб қочди. Инспектор вафот этган
13:23 / 05.06.2024
Остонадан Вашингтонгача – турли давлатлар пойтахтини нега ўзгартирган?
10:40 / 27.05.2024