Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказига директор тайинланди
Фурқат Шомуродович Тожиев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди.
Фурқат Тожиев 1986 йилда Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида туғилган, маълумоти олий, 2008 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
У меҳнат фаолиятини 2009 йилда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш марказида мутахассис лавозимидан бошлаган. 2011 йилдан 2020 йилга қадар Адлия вазирлигида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.
Ф.Тожиев 2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар вазирлик Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мавзуга оид
17:45 / 18.02.2026
Ўта оғир жиноятларни ҳакамлар ҳайъати иштирокида кўриб чиқиш йўлга қўйилади
18:46 / 08.09.2025
Ўзбекистон суд экспертлари палатаси ташкил этилади
22:12 / 05.09.2025
Қонунчиликни содда тилда шарҳловчи Adliya TV интернет саҳифаси ишга туширилади
16:50 / 01.01.2025