Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон суд экспертлари палатаси ташкил этилади
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари унга ихтиёрий аъзо бўлиши мумкин.
«Cуд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш ва соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг ихтиёрий аъзолигига асосланган Ўзбекистон суд экспертлари палатаси ташкил этилади.
Шунингдек, нодавлат суд экспертларининг касбий ва амалий тайёргарлик даражасини аниқлаш, уларнинг ноқонуний ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолатларнинг адолатли кўриб чиқилишини таъминлаш учун Адлия вазирлиги ҳузурида Эксперт-малака комиссияси фаолияти йўлга қўйилади.
2025 йил 1 ноябрдан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича шартнома асосида адвокат сўровига кўра суд-экспертиза ташкилотларида экспертиза ўтказиш тартиби жорий этилади.
2025 йил 1 декабрдан нодавлат суд экспертларига якка тартибда суд-экспертлик бюроси шаклида фаолият юритиш ҳуқуқи берилади.
2025 йил 15 декабрдан шахслар учун Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказига экспертиза тадқиқотлари ўтказиш бўйича «Sud-ekspert» портали орқали онлайн мурожаат қилиш имконияти яратилади.
2026 йилдан 1 январдан Республика суд экспертизаси маркази суд экспертлари объектларни кўздан кечириш учун жойларга чиққанда мажбурий равишда мобил видеокамерадан (бодикамера) фойдаланиши тартиби йўлга қўйилади.
Мавзуга оид
10:00 / 13.06.2026
Суд экспертларининг давлат реестри юритилади
12:19 / 09.06.2026
Суд ходимларининг даромад ва мол-мулки декларация қилинади
09:45 / 09.06.2026
Суд Трампнинг виза сиёсатига қарши қарор чиқарди
08:32 / 17.03.2026