Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ислом цивилизацияси маркази қурилиши учун 241та хонадон бузилишга тушган
Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳудудида Ислом цивилизацияси маркази қад ростламоқда.
Туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда марказда қурилиш ишлари кенг кўламда давом эттирилмоқда. Маҳаллий аҳоли Яшнобод туманидаги Махтумқули кўчасида жойлашган “Яшил боғ” деб ном олган турар жой мажмуасида янги қуриб фойдаланишга топширилган кўп қаватли уйларга кўчиб ўтмоқда.
Ҳокимлик хабарида айтилишича, “Ислом цивилизацияси маркази” қурилиши учун жами 241та хонадон бузилишга тушган бўлиб, ҳозирга келиб уларнинг 237таси бузиб бўлинган.
Таъкидланишича, Олмазор тумани ҳокимлиги қошида ташкил этилган махсус комиссия хулосасига асосан ушбу хонадонлар эгаларига уй-жойлар ажратилган.
“Ҳозирги кунда қолган 5 та хонадон эгаларига эса уй-жойларни ажратиш ишлар олиб борилмоқда. Яқин кунларда уларнинг уйларида ҳам бузилиш ишлари олиб борилади. Бу жараён 10 ноябрга қадар якунланиши режалаштирилган”, – дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
17:54 / 17.05.2026
Ўзбекистонга қайтарилган ноёб тарихий буюмлар илк бор илмий жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди
18:00 / 01.05.2026
Ўзбекистонда ўғирланган маданий бойликлар Европадан қайтарилди
17:20 / 13.04.2026