Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга қайтарилган ноёб тарихий буюмлар илк бор илмий жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди
Улар орасида Кушон даврига оид ҳайкал бошлари ва бюстлар, штуко безаклари бўлаклари, II–VIII асрларга мансуб ноёб деворий суратлар ҳамда Фаёзтепа ва Қоратепа археологик мажмуаларига тегишли осори атиқалар мавжуд.
Фото: Ислом цивилизацияси маркази
Ислом цивилизацияси марказида Ўзбекистонга қайтарилган ноёб тарихий осори атиқалар илк бор кенг илмий жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди. Мазкур маданий мерос намуналари Operation Inherent Vice халқаро амалиёти доирасида аниқланган.
Тақдим этилган артефактлар Марказий Осиё цивилизациясининг кўп асрлик тарихий ривожланишини акс эттириб, буддавий, суғдий ва исломий маданий қатламларни ўз ичига олади. Улар орасида Кушон даврига оид ҳайкал бошлари ва бюстлар, штуко безаклари бўлаклари, II–VIII асрларга мансуб ноёб деворий суратлар ҳамда Фаёзтепа ва Қоратепа археологик мажмуаларига тегишли осори атиқалар мавжуд. Шунингдек, XV асрга оид темурийлар даврига мансуб кенотаф алоҳида илмий ва маданий аҳамиятга эга.
Иштирокчилар эътиборини буддавий мазмундаги деворий суратлар, шунингдек, Гандҳара ва илк буддавий санъат анъаналарини акс эттирувчи терракота ва штуко ҳайкаллар тортди. Илмий йиғилиш доирасида темурийлар даврига оид тош кенотаф ҳам тақдим этилди. У мураккаб битиклар, безаклар ва шеърий матнлар билан ишланган бўлиб, Марказий Осиё мемориал санъатининг ноёб намунаси сифатида баҳоланди.
Илмий кенгашда ушбу ёдгорликларни келгусида илмий ўрганиш, қайта тиклаш, рўйхатга олиш ва музей экспозициясига тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
18:00 / 01.05.2026
Ўзбекистонда ўғирланган маданий бойликлар Европадан қайтарилди
17:20 / 13.04.2026
Ислом цивилизацияси маркази Гиннесс рекордлар китобига киритилди
17:07 / 02.04.2026
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ислом цивилизацияси марказига кўчиб ўтди
09:00 / 21.03.2026