Муқобил энергия манбалари бўйича лойиҳа инвестори белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси “Навоий вилоятида қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станцияни қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда инвестор ўртасида 2019 йилда Навоий вилоятида қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станциясини қуриш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестиция битими имзоланган.
Norma’нинг ёзишича, бугунги кунда инвестор ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан воз кечмоқда. Шу муносабат билан “Nur Navoi Solar” масъулияти чекланган жамиятига (лойиҳа компанияси) инвестор мақоми, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари татбиқ этилди.
Молия вазирлигига Жаҳон банки ва “Natixis” банки шартномаси доирасида Ўзбекистонга мақбул шаклдаги ЖБ ва “Natixis” банки харажатларини қоплаш тўғрисидаги битимни имзолаш топширилди.
Лойиҳа компанияси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланганлик учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашдан (компенсация тўловларидан) истисно тариқасида озод қилинади.
Ҳужжат 31.10.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
12:16 / 01.11.2024
Навоийда одамлар даромадини кўпайтириш масаласи кўриб чиқилди
21:27 / 31.10.2024
Навоий давлат университети ташкил этилди
21:16 / 31.10.2024
Президент Навоий вилоятида йирик ва стратегик лойиҳалар билан танишди
16:28 / 31.10.2024