Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий вилояти халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Фото: Халқ таълими вазирлиги
Навоий вилояти халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Марат Холмуродович Шомуродов Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.
Бунга қадар у Учқудуқ тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Навоий вилояти халқ таълими бошқармасининг аввалги бошлиғи Нурбек Улуғбердиев эди.
Мавзуга оид
08:28 / 11.04.2026
7 млрдлик зарар: Навоийда олтин қазувчилар ушланди
20:27 / 08.04.2026
Навоийда хусусий боғча тарбиячиси болаларни калтаклади
16:48 / 31.03.2026
Ҳаво сифати ёмонлашганда давлат хизматчилари уйдан ишлашга ўтказилиши мумкин
22:54 / 30.03.2026