Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бельгияда гиёҳванд моддаларнинг тарихдаги энг йирик партияси аниқланди
Бельгия ҳуқуқ-тартибот идоралари Антверпен портида кокаин гиёҳванд моддасининг тарихдаги энг йирик партиясини аниқлашга муваффақ бўлди. Топилган кокаин миқдори 11,5 тоннани ташкил қилади.
Экспертларнинг баҳолашича, кокаин партиясининг умумий қиймати 450 млн еврони ташкил қилади. Таъкидланишича, бу бирор давлатга хориждан етказилган гиёҳванд моддаларнинг дунёдаги энг йирик партияси ҳисобланади. Чакана савдода ушбу гиёҳванд моддалар 900 млн еврога сотилиши мумкин эди.
Кокаин 5 та юк контейнерида аниқланган. Ҳужжатларга кўра, контейнерларда Гайанадан Бельгиянинг Зебрюгге портига металлолом ташилган.
Гиёҳванд моддаларни аниқлаш бўйича амалиёт лотин америкалик оғуфурушлар тўдасини бартараф этиш доирасида ўтказилган. Жиноий тўда Жанубий Америкадан Бельгияга мунтазам гиёҳванд моддалар етказишда гумон қилинмоқда.
Терговчилар аниқланган партия дастлаб Зебрюгге портига, у ердан эса Антверпенга етказилганини аниқлашган. Оғуфурушлар кокаинни қўшни Нидерландияда сотмоқчи бўлишган.
Бельгия ҳуқуқ-тартибот идоралари охирги бир неча йил давомида Антверпен порти орқали наркотрафик даражаси ошганини таъкидлашмоқда. 2016 йилдан 2019 йилгача ушбу портда 3,2 млрд евролик гиёҳванд моддалар мусодара қилинган.
Мавзуга оид
08:41 / 05.06.2026
Бельгия Тошкентда элчихона очади
08:39 / 28.05.2026
Брюсселда ўзбекистонлик фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди
08:53 / 18.04.2026
Чегара ҳудудида қарийб 55 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди
13:16 / 22.01.2026