Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция COVID-19 беморларини даволаниш учун Германияга жўнатмоқда
Париж ҳукумати келаси ҳафта охирида аксарият шаҳарлардаги шифохоналарда жой қолмаслигидан хавфсирамоқда.
Францияда бир ҳафта аввал локдаун жорий этилганига қарамасдан, коронавирус тарқалиши суръати сусаймаяпти.
6 ноябрь куни 58 мингта янги ҳолат аниқланиб, пандемия бошланганидан буён энг юқори кўрсаткич қайд этилди. Шу сабабли ҳукумат антивирус чоралари кескинлашишини эълон қилди.
Парижда соат 22дан кейин таом ва алкоголли ичимликлар сотиш тақиқланди.
Гимназиялар ўқувчилари қисман онлайн таълимга ўтади. Аммо Таълим вазири Жан-Мишель Бланкенинг таъкидлашича, машғулотларнинг 50 фоиздан кам бўлмаган қисми синфларда ўтказилиши лозим.
Баҳордан бери биринчи марта франциялик беморлар яна Германия шифохоналарига жўнатилмоқда. Гранд-Эст регионидан камида уч нафар бемор даволаниш учун Саар федерал ерига жўнатилди. Ҳукумат буни маҳаллий шифохоналарга тушадиган босимни камайтиришга уриниш деб изоҳлади.
Франция шифохоналарининг интенсив терапия бўлимларида ҳозирда 4200дан ортиқ бемор ётибди. Париж ҳукумати келаси ҳафта охирида аксарият шаҳарлардаги шифохоналарда жой қолмаслигидан хавфсирамоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 21.06.2026
Францияда жазирама иссиқ туфайли қизил даражадаги хавф эълон қилинди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026