Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёдаги қатор тиббиёт муассасалари «тиббиёт кластери»га айлантирилади
Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш масалаларига бағишлаб ўтказилаётган йиғилишда Сирдарё вилоятидаги қатор тиббиёт муассасаларини «тиббиёт кластери»га бирлаштириш ҳақида гапирди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, давлат раҳбари бу борада Гулистон шаҳридаги Республика шошилинч ёрдам илмий маркази филиали ва вилоят кўп тармоқли шифохонаси бир ҳудудда бўлиб, унга туташ ёки атрофида 10га яқин тиббиёт муассасалари жойлашганига алоҳида эътибор қаратган.
«Ушбу тиббиёт муассасаларини вилоят кўп тармоқли шифохонасига ягона бошқарув асосида бирлаштириб, «тиббиёт кластери»га айлантириш, тиббиёт коллежи негизида тиббиёт олийгоҳини ташкил этиш учун барча зарурий инфратузилма мавжуд.
Шу орқали йилига қарийб 2,5 млрд сўмни иқтисод қилиб, шифохонанинг моддий-техник базасини яхшилаш ва тиббиёт ходимлари сонини ошириш мумкин», деган президент.
Шавкат Мирзиёев бу борада мутасаддиларга шу йил якунига қадар хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда «Гулистон тиббиёт кластери»нинг лойиҳасини ишлаб чиқиб, ишни бошлаш топшириғини берган.
Унга кўра, бу масалада ҳозирда Туркиянинг «Соғлиқ билимдони» университети билан музокара ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
00:19 / 05.07.2026
Сирдарёдаги ҳар иккинчи балиқ танасида микропластик борлиги аниқланди
13:34 / 03.07.2026
Тбилисида Ўзбекистон элчихонаси очилади
12:25 / 03.07.2026
Шавкат Мирзиёев Грузия қаҳрамонлари ёдгорлигига гулчамбар қўйди
22:03 / 02.07.2026