Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Шенген ҳудудини ислоҳ қилиш устида иш бошлади
Еврокомиссия расмий вакили Кристиан Виганднинг айтишича, ташқи чегараларда назоратни кучайтириш ва бошқарувни яхшилаш, чегараларни бошқаришда умумлашган тизим каби масалалар Шенген маконининг бўлажак стратегиясига киради.
Европа комиссияси (ЕК) декабрга қадар ЕИнинг иммиграция ва бошпана бўйича янги пакти доирасида биринчи "Шенген форуми"ни ташкил этади. Бу ҳақда ЕКнинг расмий вакили Кристиан Виганд маълум қилди.
"Шенген макони – Европа иттифоқининг энг йирик ютуқларидан бири. Ички чегараларда назорат ўрнатмасдан Шенген ҳудудининг яхлитлигини ва яхши фаолият кўрсатишини сақлаб қолиш умумий манфаатимиз ҳисобланади", - деди у.
Виганд форум Шенген маконини ислоҳ қилиш бўйича йўналишларни белгилаб беришини айтди. Ушбу учрашувда европалик депутатлар, ЕИга аъзо давлатларнинг ички ишлар вазирлари ва ҳукуматлар вакиллари иштирок этади.
Унинг айтишича, ташқи чегараларда назоратни кучайтириш ва бошқарувни яхшилаш, ахборот алмашиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш ва яхшилаш, чегараларни бошқаришда Европа умумлашган тизими каби масалалар Шенген маконининг бўлажак стратегиясига киради.
Аввалроқ Франция президенти Эмманюл Макрон мамлакат чегараларидаги хавфсизлик кучлари сони икки бараварга кўпайтирилишини айтганди. Унинг сўзларига кўра, 4800 нафар полициячи, жандарм ва ҳарбийлар "ноқонуний иммиграцияга қарши курашга" жалб этилади.
Мавзуга оид
10:26 / 17.07.2026
AFP: Июндаги жазирама Европада 12 мингдан ортиқ инсон умрига зомин бўлди
10:40 / 13.07.2026
Штайнмайер: Европа Россия ва АҚШнинг «шафқатсизлик сиёсати»га ўз модели билан жавоб бериши керак
09:00 / 13.07.2026
Европада иссиқлик тўлқини қурбонлари сони 10 мингдан ошди
09:44 / 08.07.2026