Жаҳон | 21:00 / 06.11.2020
5086
2 дақиқада ўқилади

ЕИ Туркияга қарши санкцияларни узайтирди

Анқара Греция ўзининг алоҳида иқтисодий ҳудуди деб ҳисоблайдиган сувларда нефть-газ разведкасини олиб бормоқда.

Фото: azertag.az

ЕИ Кенгаши Туркиянинг Ўрта ер дангизида бурғулаш ишларини олиб борганига жавобан киритилган санкцияларни 2021 йил 12 ноябргача узайтирди. Бу ҳақда ЕИ Кенгаши сайтида маълум қилинди.

Қайд этилишича, санкциялар жисмоний шахслар учун ЕИга сафар қилишни тақиқлаш ва активларини музлатиш ҳамда жисмоний шахслар учун активларини музлатишни ўз ичига олади. Бундан ташқари, ЕИдаги жисмоний ва юридик шахсларнинг санкцияларга тушган шахслар ва ташкилотларга маблағ бериши тақиқланади.

Ҳозирда бундай санкциялар икки нафар жисмоний шахсга нисбатан жорий этилган.

Брюсселнинг эслатишича, Шарқий Ўрта ер денгизида ноқонуний бурғулаш ишларини олиб боришга қарши санкциялар киритилиши ЕИ Кенгашининг 2019 йил 14 октябрдаги хулосасига асосланган.

Туркия ЕИнинг бу позицияни инкор қилиб келмоқда. Анқара Греция ўзининг алоҳида иқтисодий ҳудуди деб ҳисоблайдиган сувларда нефть-газ разведкасини олиб бормоқда. Кипр ҳам Туркияга ана шундай эътироз билан чиққан.

Туркия шу ҳафтада Ўрта ер денгизи шарқида Barbaros Hayreddin Paşa кемаси георазведканинг янги босқичини бошлашини эълон қилди. Қидирув ишлари 2021 йил 16 февралгача давом этади.

Мавзуга оид