Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусобод туманида юз берган ЙТҲ оқибатида 16 ёшли фуқаро вафот этди
Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилмоқда.
2020 йил 5 ноябрь куни соат 21:00да Боғишамол ва Чингиз Айтматов кўчалари кесишмасида Nexia-3 русумли автомобилни тегишли ҳужжатларсиз бошқариб борган 16 ёшли А.Б. 20 ёшли А.А. ишончнома асосида бошқариб борган Spark русумли автомобилга тўқнашган.
ИИББ маълумотига кўра, ЙТҲнинг тахминий сабаби - Nexia-3 автомобили ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи белгисига риоя қилмаган.

Nexia-3 автомобили ҳайдовчиси ЙТҲ оқибатида олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
ЙТҲ тафсилотларини ўрганиш ишлари давом этади, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026