Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сейсмик фаол ҳудудлардаги сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизими жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Фанлар академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.
Сув хўжалиги вазирлиги ва “Ўзбекгидроэнерго” АЖ:
а) Фанлар академияси билан биргаликда сув омборлари тўғонларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш ва зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
б) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 январга қадар сув омборлари таъсир ҳудудида локал сейсмик кузатув тармоқларини ташкил этиш ва уларга зарур жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади;
в) Фанлар академияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 сентябргача Ўзбекистондаги сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган сув омборларида сейсмологик кузатувлар тизимини босқичма-босқич жорий этади ва такомиллаштириб боради.
г) 2021 йил 1 январдан бошлаб:
Сейсмологик кузатувлар тизимини жорий этиш, такомиллаштириш ҳамда ишлаб чиқариш мониторинги билан боғлиқ ишларни Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг ер қаъри мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида” 2014 йил 12 майдаги 119-сон қарори талаблари асосида ташкил қилади;
умумий чекланган штатлар сони ҳамда йиллик харажатлар сметаси доирасида ташкилотларда сейсмологик кузатув тизими доирасида белгиланган вазифаларни бажаришга масъул бўлган ходимлар лавозимини жорий этади;
Сейсмологик кузатув тизими яратилишини ҳисобга олган ҳолда “Электрон ҳукумат” тизими доирасида шакллантирилган идоравий ахборот тизимлари функциялари такомиллаштирилади.
Белгиланишича, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (ШНҚ 2.06.11-04)га мувофиқ cейсмик интенсивлиги 7 ва ундан юқори баллик (J≥7.0) сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган 1-2 синфга кирувчи сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувлар доимий амалга оширилади.
Мавзуга оид
08:51 / 03.06.2026
Сурхондарёда сув омборида қайиқ ағдарилиши оқибатида бир фуқаро чўкиб кетди
09:12 / 27.05.2026
Ўзбекистонда 5 та сел-сув омбори қурилади
13:15 / 03.01.2026
Туямўйин сув омбори ҳажми 1 млрд куб метрга кенгайтирилади
12:25 / 08.12.2025