Жамият | 19:23 / 08.11.2020
1951
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада эндокринология шифохонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Эндокринология диспансерининг янги биноси президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил Фарғона вилоятига ташрифи давомида белгилаб берилган устувор вазифалар доирасида бунёд этилди.

Диспансер биносининг очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳ.Мамажонов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Қурилиш ишларига Давлат инвестиция дастури доирасида 14,8 млрд сўм маблағ йўналтирилди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, диспансер вилоят аҳолисига эндокрин хизмат кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, янги мажмуада 120 ўринли стационар, 150 амбулатор қатновли поликлиника ва бошқа қўшимча бинолар бунёд этилган.

Шунингдек, мажмуага ўпкани сунъий шамоллатиш аппарати (ИВЛ), кардиомонитор, ЭКГ, юқори технологияли рентген аппарати, портатив рентген, портатив УТТ аппарати, ИФА анализатори, СИПАП аппарати, кислород концентраторлари, жарроҳлик столлари жамланмаси ва бошқа замонавий тиббий жиҳозлар ўрнатилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид