Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шомуродов «Рома»га қарши учрашувда «Женоа»га ёрдам бера олмайди. Элдорнинг сафга қачон қайтиши маълум
Италия А Серияси 7-тури доирасида «Женоа» клуби ўз майдонида «Рома»ни қабул қилади.
Фото: Getty Images
Генуяда ўтадиган учрашув олдидан мезбон клуб матбуот хизмати «Женоа» таркибини эълон қилди ва бу сафар ҳам Элдор Шомуродов қайдномадан ўрин олмаган.
«TuttoFantacalcio»нинг ёзишича, Элдор Шомуродов оёқ мушакларидаги жароҳат сабабли кетма-кет 3-ўйинда - «Рома»га қарши баҳсда ҳам майдонга туша олмайди. Футболчи тикланиш жараёнини ўтказмоқда.
Қайд этилишича, ўзбекистонлик ҳужумчи ФИФА кунлари боис юзага келадиган танаффусдан кейин «Женоа» асосий таркибига қайтади. Элдор Шомуродовдан ташқари клуб ҳимоячиси Давиде Дзапакостада ҳам жароҳат бор.
Маълумот учун, «Женоа» клуби бугун, 8 ноябрь куни «Рома»га қарши майдонга тушади. Баҳс соат 19:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов Ўзбекистон миллий жамоасининг БААда ўтказиладиган бу сафарги йиғинига чақирилмаган.
Мавзуга оид
19:16 / 11.04.2026
Шомуродов дублга эришиб, Туркия суперлигасидаги голсиз сериясига якун ясади
20:46 / 21.02.2026
Аббос пеналти ишлади, Элдор уни голга айлантирди
19:06 / 08.02.2026
Файзуллаевнинг ассисти ва Шомуродовнинг голи "Истанбул Бошоқшеҳир"га ғалаба келтирди
12:17 / 01.02.2026