23:29 / 09.11.2020
6734

БМТ бош котиби Байденнинг сайловлардаги ғалабасини тан олди

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Жо Байденни АҚШ президенти сайловларида ғалаба қозонгани билан табриклади. 

Фото: Reuters

Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, Гутерриш АҚШ ва БМТ ҳамкорлиги бугунги кунда дунё тўқнаш келаётган муаммоларни ҳал қилишдаги халқаро ҳамкорликнинг муҳим устуни ҳисобланади. БМТ котибининг табриги Байденга ҳамроҳлик қилаётган бўлғуси вице-президент Камала Харрисга ҳам йўлланган.   

Табрик йўлланиши Гутерриш АҚШдаги сайловларнинг расмий натижалари эълон қилинишидан олдин Байденнинг ғалабасини тан олганини англатади.

7 ноябрда АҚШнинг бир қатор етакчи ОАВлари Байденнинг сайловларда ғалаба қозонганини эълон қилди. 

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус ҳам Байденни ғалаба билан табриклаганди. Маълум қилинишича, Байден президент Дональд Трампнинг АҚШнинг ЖССТдан чиқиши ҳақидаги қарорини бекор қилишга ваъда берган. 

Мавзу
АҚШ-2020
2020 йилнинг 3 ноябрида АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. 3 февраль куни демократлар қароргоҳида бирламчи сайловлар - кокуслар ва праймеризлар бошланган.
Барчаси
Top