ОТМга қабул квоталарини таълим йўналишлари ва шакллари бўйича умумий қилиб белгилаш таклиф этилди
Олий таълим муассасаларига қабул квоталарини таълим йўналишлари ва таълим шакллари бўйича умумий қилиб белгилаш таклиф қилинди. “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида тегишли петиция жойлаштирилган.
Қайд этилишича, олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталарини таълим йўналишларининг таълим шакллари бўйича умумий қилиб белгилаш керак.
“Ҳозирги тартиб бўйича бошланғич таълим йўналишининг кундузги таълим шаклига ўқишга тавсия этилмаган абитуриентнинг тўплаган балли шу йўналишнинг кечки ёки сиртқи таълим шаклига тўғри келса-да, у талаба бўлиш бахтига эриша олмайди. Ёки бошланғич таълим йўналишининг кундузги таълим шаклига ўқишга топширган абитуриент 120 балл тўплаб ҳам ўқишга тавсия этилмаслиги мумкин.
Лекин, шу таълим йўналишининг сиртқи таълим шаклига кириш балли 110 балл бўлиши мумкин. Аммо унга ҳам қабул қилинмайди. Бунинг сабаби таълим шакли бошқа бўлганида”, – деб ёзади мурожаат муаллифи.
Таъкидланишича, агар квота умумий қилиб белгиланса, тўпланган баллар кетма-кетлиги асосида аввал кундузги, кейин кечки ва охирида сиртқи таълим шакллари асосида талабаликка тавсия этилиши мумкин бўлади.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, олий таълим муассасаларига қабул квоталарини таълим йўналишлари ва таълим шакллари бўйича умумий қилиб белгилаш таклиф қилинмоқда.
Мавзуга оид
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
08:34 / 16.05.2024
Солиқ қўмитасига энг кўп мурожаат қайси ҳудудлардан келиб тушаётгани айтилди
18:02 / 17.04.2024