Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикада 10 кун ичида 3 нафар журналист ўлдириб кетилди
Филиппинда эса Дутерте даврида ўлдирилган журналистлар сони 18 нафарга етди.
Журналистларни ҳимоялаш қўмитаси, «Чегара билмас мухбирлар» ва Inter American Press Association ташкилотлари Мексикада 10 кун ичида 3 нафар журналист ўлдирилганидан чуқур таассуф билдирди.
Халқаро нодавлат ташкилотлар Мексика ҳукуматини қотилликларни холис тергов қилиш ва журналистларни ҳимоя қилишга чақириб баёнот эълон қилган. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
9 ноябр, душанба куни Мексикада янгиликлар сайти мухбирига суиқасд уюштирилган: Исроил Васкес Рангел журналистик фаолияти давомида, Гуанахуато штатида қуролланган шахс томонидан отиб кетилган.
Бундан олдин, 2 ноябр куни Сонора штатида онлайн репортёр ва фотограф Хесус Алфонсо Пинюэлас, 29 октябрда эса АҚШ билан чегарадаги Сюдад-Хуарес шаҳрида телевидение журналисти Артуро Алба Медина ҳам отиб ўлдирилган эди.
Журналистларни ҳимоялаш қўмитаси Мексикани 2020 йилда энг кўп журналист ўлдирилган мамлакат сифатида қайд этди. Inter American Press Association эса Мексикада йил бошидан буён 10 нафар ОАВ ходими ўлдирилганини маълум қилди.
Шу кунларда Филиппинда ҳам журналистга суиқасд содир бўлди. AFP хабарига кўра, DWPR радиосининг 62 ёшли шарҳловчиси Виргилио Маганес отиб кетилган: мотоцикл бошқариб келган қотил ўз қурбонига 6 марта ўқ узган, Маганес воқеа жойида жон берган.
Маълум бўлишича, бу – ушбу филиппинлик журналистнинг ҳаётига уюштирилган биринчи суиқасд эмасди. Унга 2016 йилда ҳам қуролли ҳужум бўлган, ўшанда унга қарата ўқ узилгач, ўзини ўлган қилиб кўрсатиш орқали ўлимдан қутулиб қолган.
Филиппин журналистлари миллий уюшмаси қотилликни кескин қоралаб, бу – Родриго Дутерте 2016 йилда мамлакат президенти бўлганидан кейинги даврда рўй берган 18-журналист ўлими эканини маълум қилган.
Шу ой бошида «Чегара билмас мухбирлар» дунёда журналистларга нисбатан босимлар кучайганини билдирган ва йил бошидан буён 30дан ортиқ журналист касби туфайли қотиллик қурбони бўлганини қайд этганди.
Лондондаги Foreign Policy Centre ақл маркази ўтказган тадқиқотга кўра, коррупция ва молиявий жиноятларни ўрганувчи журналистларнинг аксари таҳдидга учрайди, ярмидан кўпига туҳмат қилинади.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:00 / 10.05.2026
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
19:03 / 07.05.2026
Отабек Бакиров: “Ёлғон ахборот тарқатиш ҳақидаги модда сўз эркинлигини торайтиряпти”
15:24 / 07.05.2026