Жаҳон | 16:26 / 11.11.2020
28643
1 дақиқада ўқилади

Россияда меҳнат мигрантлари учун квоталар кескин қисқартирилди

Фото: KUN.UZ

Россия бош вазири Михаил Мишустиннинг буйруғи билан 2021 йилда чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россияда вақтинча яшаш учун 39 325та рухсатнома бериш квотаси белгиланди. Ҳужжат ҳуқуқий маълумотлар веб-сайтида эълон қилинди.

Бу жорий йилда белгиланганидан учдан бир қисмга кам. Ҳужжатга иловада квоталар минтақалар бўйича тақсимлаб қўйилган. 

Рухсатномаларнинг аксарияти Москва вилояти томонидан олинган - 2500, Москва - 2000 ва Санкт-Петербург - 1200. Белгород, Тула, Ростов вилоятлари ва Ставропол ўлкасининг ҳар бири 1000 нафардан муҳожирни қабул қилиши мумкин. 

Очиқ манбалардан олинган маълумотларга кўра, 2020 йилда 60 270та, 2019 йилда 83 480та, 2018 йилда эса 90 360та рухсатнома учун квота ажратилган. 

Аввалроқ, Россия Ички ишлар вазирлиги сентябрь ойидаги маълумотларига кўра ушбу давлатда меҳнат муҳожирлари сони йиллик ҳисобда деярли тўртдан бир қисмга камайгани ва 1,8 миллион кишини ташкил этгани маълум бўлганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид