«Ўзбекнефтгаз»: 2020 йилнинг 10 ойида 820 минг тонна автобензин ва 616 минг тонна дизел ёнилғиси етказиб берилди
«Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш заводларида 2020 йил январь-октябрь ойлари якуни билан 1 млн 546,4 минг тонна углеводород хомашёси қайта ишланди.
Натижада 690,9 минг тонна автобензин, 532,8 минг тонна дизел ёнилғиси, 75,0 минг тонна авиакеросин ҳамда 94,1 минг тонна мазут ёқилғилари ишлаб чиқарилди.
Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичлари 70,7 фоизни (режа 103,5 фоиз, ўтган йилга нисбатан 101,5 фоиз) ташкил этади.
Жорий йилнинг I чорагида «Бухоро НҚИЗ» МЧЖда газойлни гидротозалаш қурилмасида катализаторни замонавий турига алмаштириш натижасида Евро-4,5 экологик тоифадаги дизел ёнилғисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб январь-октябрь ойлари якунигача жами 58,2 минг тонна Евро-4,5 дизел ёнилғиси ишлаб чиқарилди.
Бундан ташқари, республика истеъмолчиларининг талабидан келиб чиққан ҳолда, октябрь ойида 2,3 минг тонна Евро-3 экологик тоифасидаги дизел ёнилғиси ишлаб чиқарилди.
Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида республика истеъмолчиларига жами бўлиб 820 минг тонна автобензин ва 616 минг тонна дизел ёнилғиси етказиб берилди.
Республикадаги истеъмолчиларни нефт маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжини қондириш борасида қатор самарали ишлар бажарилмоқда.
Жумладан, нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан режалаштирилган нефт маҳсулотларини тўлиқ ишлаб чиқариш ишлари мувофиқлаштирилиб, нефт маҳсулотларининг захираларини яратиш чоралари кўрилди.
Маълумот учун, жойларда 154 минг тонна дизел ёнилғиси ва 73 минг тонна автобензин захиралари яратилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги 4664-сонли қарори асосида, Республика истеъмолчиларини нефт маҳсулотларига бўлган талабларини қондириш ва унинг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш мақсадида ички тартиб ишлаб чиқилиб, нефт маҳсулотларининг Республика товар хомашё биржаси савдолари орқали сотилиши йўлга қўйилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
21:27 / 05.09.2024
GTL заводининг давлатга солиқ тушуми 2 баробарга камайгани маълум бўлди
20:27 / 29.08.2024
Йирик энергетика корхоналари солиқ тўлашни кескин камайтирди
13:59 / 29.08.2024