Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда коронавирус сабабли кўчада сигарет чекиш тақиқланди
Туркия ҳукумати мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаяётгани сабабли 12 ноябрдан фуқароларга кўчаларда, жамоат транспорти бекатларида ва бошқа жамоат жойларида сигарет чекишни тақиқлаб қўйди.
Туркия ички ишлар вазирлигининг буйруғида таъкидланишича, турар жойлардан ташқари, барча жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш шарт қилинди. Бироқ сигарет чекиш вақтида ниқобни ечишга ёки пастга тушириб туришга тўғри келади. Бу эса ниқоблардан нотўғри фойдаланиш ҳисобланади. Буйруқда таъкидланишича, жорий вазиятда коронавирус тарқалиши олдини олиш учун ниқобларнинг узлуксиз қўлланишини таъминлаш муҳим ҳисобланади ва шу сабабли сигарет чекишга тақиқлов киритишга қарор қилинган.
Охирги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 400 мингдан, инфекциядан вафот этганлар сони 11 мингдан ошди.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026