Жамият | 16:59 / 13.11.2020
8098
2 дақиқада ўқилади

Бир оила ёрдамингизга муҳтож: 27 ёшли онанинг фарзандлари бағрига қайтишига кўмаклашайлик

Улғайиб қолган, катта ёшдаги киши ҳам уйида онасининг соғ-саломат юришини, ишдан қайтганда у билан суҳбатлашиб кўнгил ёзишни хоҳлайди. Чирчиқ шаҳрида яшовчи, мактабга энди чиққан ва ҳали ёшига етмаган болакайлар эса ҳозир онасидан узоқда. 27 ёшли Зарина Aлимқулова 2020 йилнинг март ойида оғир дардга чалиниб ётиб қолди.

Фалаж бўлган ёшгина жувон мана 9 ойдан буён ўрнидан туролмайди. Шифокорлар аёл доимий тартибда физотерапия муолажаларини олса, тузалиб кетишини айтмоқда. Бемор муолажаларни ҳар 3 ойда олиши керак. Ҳар бир даволаш курси 10 кун давом этиб, кунига ўртача 100 минг сўмдан тўғри келади. Бундан ташқари, беморнинг доимий ичиб юрадиган дорилари ҳам анчагина маблағ талаб қилади. Оила учун ягона даромад келтирувчи инсон беморнинг турмуш ўртоғи бўлиб, ҳозирда ҳайдовчилик билан шуғулланади. Aммо у ҳам ўтган йили бир марта инсультни бошдан ўтказиб, касалликдан сўнг танасининг бир томони яхши ишламай қолган.

Оила даромади дориларга ҳам етмайди. Зарина ётиб қолгани сабаб унинг ҳолидан, иссиқ-совуғидан хабардор бўладиган киши йўқ. Оила амал-тақал қилиб, кунига 40 минг тўлаб энага ёллашга мажбур. Заринанинг катта фарзанди мактабга энди чиққан, кичиги эса ҳали 1 ёшга тўлмаган. Болалар уларни парваришлайдиган, дарсларига ёрдамлашадиган кишига муҳтож.

Aллоҳ хоҳиши ва сизнинг ёрдамингиз билан аёл оёққа туришни бошлаб, фарзандлари бағрига қайтса, савобга ҳисса қўшган бўласиз. Оилага ёрдам беришни истайдиганлар бўлса, Aллоҳ сизлардан рози бўлсин.

Зарина Aлимқуловага оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 3329 8543 3287 (Талгат Умурзаков номида)

Сбербанк: 2202 2016 3867 3398 (Юсупалиева Солиҳа номида)

Телефон рақами: +9997 274 14 22

Зуҳра Абдуҳалимова

Мавзуга оид