Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чегара назоратидан ўтказиш компютерда амалга оширилади – ДХХ вакили Тошкент аэропортида ўтказилаётган синов ҳақида маълумот берди
Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда электрон GATE’лар синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда 13 ноябр куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Чегара назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдулҳамид Абдураҳмонов маълум қилди.
«Фуқароларга чегара назоратида қулайлик яратиш мақсадида информацион-коммуникацион технологиялар жорий этилмоқда. Бу технологиялар орқали биз юртимизга кириб келаётган шахс ҳақида аввалдан маълумотга эга бўламиз.
Электрон GATE’лар тизимини киритмоқчимиз, бунда чегара назоратидан ўтказиш инсон томонидан эмас, компютерда амалга оширилади. Фуқаро паспорт тақдим этади ва юз солиштируви орқали назоратдан ўтади. Бу борада тажриба ўтказиляпти.
Тошкентдаги Ислом Каримов номли халқаро аэропортда ўтказилаётган бу синов бир ойда якунига етади. Кейинги йил бошидан юртимиздаги ўтказиш пунктларида бу мосламалар йўлга қўйилиши кўзда тутилган», деди Абдулҳамид Абдураҳмонов.
У 1 октябрдан барча давлатларга кириш-чиқиш учун рухсат берилгани, бу масала чет давлатларнинг авиация ёки темирйўл орқали алоқаларни йўлга қўйишига боғлиқ бўлиб тургани, бугунги кунда барча давлатлар билан чартер рейслар йўлга қўйилганини айтиб ўтди.
Чегара орқали келаётган ҳар бир фуқаро соғлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этган ҳолда тегишли тартибда ўтказилаётгани, бундай ҳолда коронавирус инфекциясининг Ўзбекистонга кириб келиши жуда минимал даражада деб ҳисобланиши, шу сабабдан қўшни давлатлар билан давлат чегараларини очиш босқичма-босқич амалга оширилаётгани қайд этиб ўтилди.
Мавзуга оид
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
12:53 / 17.02.2026