Жаҳон | 16:20 / 13.11.2020
19845
2 дақиқада ўқилади

Россия нега уриб туширилган вертолёт учун Озарбойжон узрини қабул қилгани маълум қилинди

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Озарбойжон томонидан уриб туширилган Россия вертолёти учун сўралган узр нега расмий Москва томонидан тез фурсатда қабул қилингани сабабини изоҳлади.

Фото: AP

«Бу ростдан ҳам ачинарли воқеа, бизнинг икки нафар ҳарбийимиз вафот этди. Бу, албатта, бизнинг барча ҳарбий бошлиқларимиз, Қуролли кучларда хизмат қилаётганлар ва барча фуқароларимиз учун оғриқли ҳолат», – деган Кремл вакили РТ телеканалига берган интервьюсида.

«Озарбойжонликлар ва мамлакат президентининг тезкор реакцияси ҳамда Озарбойжон томони вазиятни холис тергов қилиш ва айбдорларни жазолашга тайёр эканлигини билдириши ушбу узрни қабул қилишимизга сабаб бўлди», – дея изоҳ берган Песков.

9 ноябр куни Россия қуролли кучларига тегишли Ми-24 вертолёти Арманистон-Озарбойжон чегарасида кўчма зенит-ракета мажмуасидан уриб туширилган эди. Арманистон ҳудудига қулаган вертолёт экипажининг 2 аъзоси ҳалок бўлган, яна бир аъзоси ярадор ҳолда эвакуация қилинган.

Шундан сўнг, Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот бериб, Арманистонда Россиянинг Ми-24 жанговар вертолёти Озарбойжон томонидан тасодифан уриб туширилганини маълум қилган. Расмий Боку Россия томонидан узр сўраб, вафот этган ҳарбийлар учун компенсация тўлашга тайёрлигини билдирган эди.

Мавзуга оид