Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада парвозларни тақиқлаш коронавирусга қарши курашда бефойда чора деб топилди
Еврокомиссия май ойида Евроиттифоқ мамлакатларига вирус тарқалиши шароитида авиацион чекловларни сақлаб қолишга рухсат берганди.
Еврокомиссия авиапарвозларни тақиқлашни коронавирус тарқалишига қарши курашда бефойда чора деб топди.
«Биз парвозларни тақиқлашни пандемияни тутиб туришда самарали деб ҳисобламаймиз», — дейилади транспорт бўйича еврокомиссар Адина Валеан имзолаган ҳужжатда.
Еврокомиссия май ойида Евроиттифоқ мамлакатларига вирус тарқалиши шароитида авиацион чекловларни сақлаб қолишга рухсат берганди, аммо ярим йилдан сўнг чекловларни олиб ташлаш керак деган хулосага келди.
Бундан ташқари, парвозлар вақтида бортда санитария талабларига амал қилиш самаралироқ эканлиги таъкидланган. Ушбу тавсия кўриб чиқиш учун Европарламент ва ЕИ мамлакатлари кенгашига тақдим этилган.
Еврокомиссия сентябрда ЕИ ичидаги саёҳатлар учун ягона чеклов тизимини жорий этишни таклиф қилганди.
Мавзуга оид
10:26
AFP: Июндаги жазирама Европада 12 мингдан ортиқ инсон умрига зомин бўлди
10:40 / 13.07.2026
Штайнмайер: Европа Россия ва АҚШнинг «шафқатсизлик сиёсати»га ўз модели билан жавоб бериши керак
09:00 / 13.07.2026
Европада иссиқлик тўлқини қурбонлари сони 10 мингдан ошди
09:44 / 08.07.2026