Ўзбекистон ва ЕИ ўзаро савдо ҳажмини 10 миллиард долларга етказмоқчи
Жорий йилнинг 13 ноябр куни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқовнинг Европа комиссиясининг ижрочи раис ўринбосари, савдо бўйича Европа комиссари В.Домбровскис билан музокаралари бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий, молиявий, техник, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама шерикликнинг долзарб масалалари, шунингдек, Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг келишилган лойиҳаси, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши ва Европа иттифоқининг “ПБТ+” Преференцияларининг бош тизимига қўшилиши доирасида биргаликда олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон ва Европа иттифоқи давлатлари ўртасидаги савдо айланмасида сўнгги 3 йил давомида эришилган 50 фоиздан ортиқ ўсишни мамнуният билан қайд этди ҳамда ўзаро савдо кўрсаткичларини ошириш ва яқин келажакда унинг ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш бўйича биргаликда самарали механизмларни ишлаб чиқиш, ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди.
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнини жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди. Европа томони Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича кўп томонлама ва икки томонлама музокараларда амалий ёрдам беришда давом этишга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, В.Домбровскис ЕИнинг Ўзбекистонга “ПБТ+”нинг бенефициар мамлакати мақомини олишда ёрдам беришга содиқлигини билдирди, бу ўзбекистонлик 6 мингдан ортиқ турдаги товарлар ишлаб чиқарувчиларига Европа иттифоқи мамлакатлари бозорларига божсиз экспорт қилиш имконини беради.
Музокаралар якунида томонлар эришилган келишувларни илгари суриш ва Ўзбекистон билан Европа иттифоқи ўртасида кўп қиррали ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича биргаликдаги фаолиятни давом эттиришга келишиб олди.
Мавзуга оид
11:27 / 07.11.2024
Ўзбекистон ва Покистон имтиёзли савдо битимига кирувчи маҳсулотлар бўйича музокара олиб бормоқда
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
09:30 / 31.10.2024
РФ трансчегаравий савдо бозорига киришни чекламоқчи
08:20 / 23.10.2024