Пентагоннинг янги раҳбари АҚШ иштирокидаги барча урушларни тугатиш кераклигини айтди
Кристофер Миллернинг сўзларига кўра, ҳозирда Афғонистонда шундай вазият пайдо бўлдики, Америка кучлари "етакчиликдан қўллаб-қувватловчи ролига ўтиши керак".
Марк Эспернинг истеъфосидан сўнг Пентагон раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Кристофер Миллер АҚШ иштирокидаги барча урушларни тугатиш кераклигини айтди. Бу ҳақда The Hill газетаси хабар берди.
Нашр Пентагон ходимларига йўлланган меморандум матнини келтирган.
"Биз тинмасдан уруш қиладиган халқ эмасмиз, бу биз тарафдори бўлган ва аждодларимиз курашган барча нарсага зиддир. Барча урушлар тугаши лозим", - деб ёзган Миллер.
У шунингдек, АҚШ Афғонистондаги урушни якунлаш ниятида собит эканлигини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Афғонистонда шундай вазият пайдо бўлдики, Америка кучлари "етакчиликдан қўллаб-қувватловчи ролига ўтиши керак".
Нашрнинг қайд этишича, Эспернинг истеъфосидан сўнг Дональд Трамп маъмурияти Афғонистондаги қўшинларни зудлик билан олиб чиқиб кетишни мақсад қилган.
Трамп аввалроқ АҚШ мудофаа вазири Марк Эсперни истеъфога чиқарган ва терроризмга қарши миллий марказ раҳбари Кристофер Миллерни унинг вазифасини бажарувчи этиб тайинлаганди.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024