Қирғизистон Россия билан молиявий ёрдамни қайта тиклаш бўйича келишиб олди
Қирғизистондаги тартибсизликлар ва сиёсий инқироз сабабли Россия ушбу мамлакатга молиявий ёрдам беришни вақтинчалик тўхтатганди.
Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Артём Новиков ва Россия президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари Дмитрий Козак Москвадаги учрашувда Россия томонидан Қирғизистонга молиявий ёрдам берилишини қайта тиклаш масаласида келишиб олди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, томонлар икки томонлама ва интеграцион ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.
“Учрашув якунига кўра Россия Федерацияси томонидан Қирғизистон Республикасига молиявий ёрдам берилишини босқичма-босқич тиклаш бўйича келишиб олинди", - дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, музокаралар давомида "Қирғизистон Республикасидаги ижтимоий-сиёсий вазиятнинг ҳозирги ва келгусидаги ҳолати муҳокама қилинди".
4 октябрда Қирғизистонда ўтказилган парламент сайловлари натижаларидан норози бўлган партиялар вакиллари норозилик намойишлари уюштирганди. Намойишлар тартибсизликларга айланиб кетгач, МСК сайлов натижаларини бекор қилди. Спикер Достонбек Жумабеков, бош вазир Кубатбек Боронов ва президент Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқди.
Мамлакатдаги сиёсий инқироздан сўнг Россия Қирғизистонга молиявий ёрдам беришни тўхтатди.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024