Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тошкент метрополитени» янги метро вагони томидан сув сизиб чиққани бўйича изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда янги метро вагони томидан сув томчилари сизиб чиқаётгани акс этган видео тарқалди.
«Тошкент метрополитени»нинг ушбу ҳодиса бўйича маълум қилишича, ҳолат вагон ичидаги иқлим тизимининг дренаж тешиги тиқилиб қолганлигидан ҳосил бўлган.
«Видеоларда намойиш этилганидек, вагон салонига томдан сизиб кирган сув томчилари бу ёмғир суви эмас, балки кондиционер тизимининг конденсатидир», - дейилади маълумотда.
Таъкидланишича, айни пайтда ушбу муаммо бартараф этилган. Келиб чиққан ноқулайликлар учун узр сўралган.
Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
17:59 / 16.05.2026
Ўзбекистон кунлик сув истеъмоли юқори бўлган давлатлар қаторига кирди
07:18 / 05.05.2026
Сувни ифлослантирганлик учун жарима миқдори кескин оширилди
11:09 / 02.05.2026