Ўзбекистон бозорларидаги нархлар: маҳсулотлар баҳосида кескин ўзгариш йўқ
Kun.uz’нинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардаги мухбирлари ўз ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларидаги 15 ноябрь кунидаги нарх-наволар ҳақида маълумот тўплашди. Жами 18 турдаги озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотларининг ўртача нархлари тўплаб, тартибланди.
Ўтган ҳафтадаги нархларни солиштириш асносида бозорлардаги нархларда кескин ўзгариш кўзга ташланмаяпти. Бир муддат қимматлаб кетган тухум сифатига кўра 750–1200 сўм оралиғида сотилмоқда. Шунингдек, аввалги ҳафталарда килоси 8000–8500 минг сўмгача кўтарилиб кетган шакар нархи ҳам барқарорлашиб, айрим жойларда ҳаттоки 6000 сўмдан ҳам сотилаётгани маълум бўлди.
Бодринг ва помидор нархи ҳамон юқорилигича қолмоқда. Бунга сабаб қилиб, бу маҳсулотлар аллақачон далада етиштирилмаётгани, иссиқхона хўжаликларининг табиий газдан узилаётганини келтириш мумкин. Бодрингнинг килоси энг қиммат Тошкент шаҳри ва вилояти, шунингдек, водий вилоятларида сотилмоқда.
Бозорларда гўшт нархи бироз барқарорлашган: жойларда мол гўшти 55-60 минг сўм оралиғида сотилаётгани, қўй гўшти ўртача 65-70 минг сўм эканлиги қайд этилди. Товуқ гўштининг 1 килоси ҳамон Тўрткўл ва Урганчда энг арзон — килоси 13-14 минг сўм.
Мавзуга оид
17:13 / 01.11.2024
Президент бозорларда нархларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўришни буюрди
08:00 / 07.10.2024
Тошкентдаги Ибн Сино бозори биноси сотувга қўйилди
17:25 / 24.08.2024
“Бир болага 500 мингдан 1 млнгача” – ўзбекистонликлар мактаб бозорига қандай тайёрланишяпти?
21:09 / 25.07.2024