Ўзбекистон | 14:36 / 16.11.2020
9046
7 дақиқада ўқилади

«Ўзбекнефтгаз» бошқарув раиси бошчилигида президентнинг Қашқадарёга ташрифидаги топшириқлар ижроси бўйича видеоселектор ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 12–13 ноябр кунлари Қашқадарё вилоятида бўлди.

Ташриф доирасида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналарининг маҳаллийлаштириш ва кооперация павильонига ҳам ташриф буюрган Президент Шавкат Мирзиёевга, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан мазкур павильон, уни ташкил этишдан кўзланган мақсад ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, келгусидаги режалар ҳақида ахборот берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан берилган топшириқлар, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида 2021 йилда амалга оширилиши керак бўлган ишлар ва соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, топшириқларни тегишли мутахассисларга етказиш ва сўзсиз бажарилишини таъминлаш, 2021 йилда углеводород захираларини ўстириш, қазиб чиқариш, табиий газни қайта ишлаш жараёнларини амалга ошириш юзасидан бажарилиши керак бўлган ишларни муҳокама қилиш мақсадида Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Видеоселекторда, авваламбор, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан Нефт ва газ соҳасида излов-қидирув ишлари, углеводород захираларини ўстириш, янги конларнинг очилиши, қайта ишлаш заводлари учун замин ва захира яратилишида олиб борилаётган ишлар юзасидан хавф борлиги ҳақида сўз юритганлари эшиттирилди.

Бошқарув раиси томонидан, табиий газ қазиб чиқариш республикада энг устувор вазифалардан бири ҳисобланиб, табиий газ қазиб олиш учун газ захираларини ўстириш, газ қазиб олиш ва газни қайта ишлаш йўналишлари ўзаро бир-бирига боғлиқлиги ва ушбу ишларни биргаликда амалга ошириш кераклиги ҳақида топшириқлар берилди.

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва лойиҳалаш институтлари билан ҳамкорликда геология қидирув ишларини жадаллаштириш, кечаю кундуз ишларни ташкил этиш, углеводород захираларини ўстириш бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг энг устувор вазифаси деб белгиланиши ҳақида огоҳлантирди.

Бошқарув раисининг геология бўйича ўринбосари ва департамент бошлиқларига, 2021–2023 йилларда Нефт ва газ соҳасида углеводород захираларини ўстириш, истиқболли янги конларни очиш, Қашқадарё вилоятидаги Муборак, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида газ захираларини 2021 йилда 15 млрд куб метрга, республика бўйича 40–45 млрд куб метрга ошириш юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

Геология йўналиши бўйича кадрлар масаласига жиддий эътибор қаратиб, бугунги кунда бу муаммоли масала эканлигини, шу сабабли излов-қидирув, геология йўналишида ишлаб юрган ходимларни доимий малакасини ошириш, керак бўлса, қўшимча штатлар очиш ҳамда хориждан малакали мутахассислардан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг геология бўйича маслаҳатчиси лавозимини жорий этиш таклифини илгари сурди.

Шунингдек, 2020 йилда углеводородлар қазиб чиқариш прогноз кўрсаткичларини бажариш, куз-қиш мавсумида табиий газ қазиб олишни ҳамда суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирлар бажарилишини жадаллаштириш белгиланди.

2020 йилда йўл қўйилган хатоликларни инобатга олган ҳолда 2021 йилда углеводород қазиб чиқариш прогноз кўрсаткичларини таъминлашга қаратилган бурғилаш, янги қудуқларни ишга тушириш, мавжуд қудуқларда капитал таъмирлаш ва интенсификация ишларини олиб бориш ҳамда технологик жараёнларда модернизация ва реконструкция ишларини бажаришга қаратилган геологик-техник чора-тадбирларни бугунги кундан бошлаш чораларини кўриш юзасидан тегишли департаментларга топшириқлар бериб ўтди.

Маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини кескин танқид остига олиб, соҳада харидлар портфели яратиш ва онлайн харидларнинг шаффоф бўлиши керак эканлигини таъкидлади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида Маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини тубдан яхшилаш ва ишларни ташкил этиш юзасидан вилоятлараро ишчи гуруҳлар тузиш, ҳар бир нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидан малакали технологларни жалб қилиш ва республика тадбиркорларига йўл очиб бериш, тузилган шартномалар юзасидан кунлик мониторинг ўрнатиш учун жамият буйруғини ишлаб чиқиш масаласида топшириқлар берилди.

2017–2021 йилларда углеводородлар қазиб чиқаришни ошириш дастури доирасида амалга оширилган қурилиш ва жиҳозлаш ишларини якунига етказиш, қурилиш лойиҳа ишлари учун техник шартларни Қурилиш вазирлиги билан келишиш, барча қурилиш ишлари учун лойиҳа ҳужжатларини илмий тадқиқот институтлари билан биргаликда якунига етказиш ҳамда Давлат комиссияси билан “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти балансига қабул қилиш ишларини якунлаш юзасидан қурилиш, транспорт бўйича бошқарув раиси ўринбосари ва тегишли департамент раҳбарларига вазифалар белгилаб берилди.

Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқариш жараёнларидаги харидларнинг шаффофлигини ошириш, мавжуд ускуналардан оқилона фойдаланиш, қазиб чиқариш ва қайта ишлаш жараёнларидаги эскирган ускуналарни янгисига алмаштириш орқали ишчи ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш, нолеквид эҳтиёт қисмларининг ошмаслиги назоратини кучайтириш ва харажатларни иқтисод қилиш юзасидан тегишли департамент раҳбарларига топшириқлар берилди.

Газли ҳудудидаги Учқир сиқув компрессор станциясини ишга тушириш ишларини якунлаш, газдан пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш қурилмасининг қурилиш ишларини жадаллаштириш, инвестицион лойиҳаларнинг белгиланган муддатда ишга туширилишини таъминлаш орқали суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича тегишли мутахассисларга вазифалар белгилаб берилди.

Видеоселектор йиғилиши давомида бошқарув раиси яна бир бор кадрлар масаласига тўхталар экан, И.М.Губкин номидаги Россия давлат Нефт ва газ университетининг Тошкентдаги филиалида таҳсил олаётган талабаларнинг соҳага жалб этилиши, уларнинг амалиёт ўташи учун ҳар бир нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида, заводларда замонавий ўқув хоналари ташкил этиш, ўқув жиҳозлари билан таъминлаш борасида алоҳида топшириқ берилди.

Талабаларга шу вақтга қадар соҳа бўйича назарий билимлар берилиб, амалиётда эса бошқарма ёки заводларнинг макети кўрсатиб келинганлиги танқид қилиниб, келгусида битирувчиларни нефт ва газ қазиб чиқариш майдонларига олиб бориш, газни қайта ишлаш жараёнлари билан яқиндан таништириш кераклиги хақида огоҳлантирилди.

И.М.Губкин номидаги Россия давлат Нефт ва газ университетининг Тошкентдаги филиали талабаларини тўлиқ қўллаб-қувватлаш ва келажакда улардан етук мутахассислар тайёрлаш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда бажарилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқиш белгиланди.

Бошқарув раиси томонидан видеоселектор якунида 2020 йил 1 декабрга қадар 2021 йилда бажарилиши лозим бўлган ишлар режаси тайёр бўлиши борасида масъул раҳбарларга топшириқ берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид