Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йилда мактаб битирувчилари давлат гранти учун ажратилган квотанинг 50 фоизини эгаллади - ХТВ
Умумтаълим мактаб битирувчиларининг ОТМга ўқишга кириш кўрсаткичини аввалги йиллар билан таққослаганда яхшиланиб бораётганига гувоҳ бўлиш мумкин, деб ёзади Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, жорий йилда давлат олий таълим муассасаларига қарийб 1,5 млн абитуриент ҳужжат топширган бўлса, шундан 23 фоизини (347 минг нафар) мактаб битирувчилари ташкил қилган.
Билдирилишича, қолганлари академик лицей ва коллеж битирувчилари ҳамда энг катта қисми аввалги йилларнинг битирувчилари бўлган. Уларнинг ҳам кўпчилиги бир йил давомида репетиторларга ва тайёрлов курсларига боришган бўлса-да, мактабнинг бу йилги битирувчилари натижаси юқорироқ бўлди.
11-синф битирувчиларининг 77 фоизи талаба бўлиш истагини билдиргани уларнинг ўтган йилга нисбатан ўқишга кириш иштиёқи икки бараварга ошганини кўрсатмоқда, бу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан 174 минг нафарга ёки 16 фоизга кўп, дейилади маълумотда.
Мактаб битирувчилари абитуриентларнинг атиги 23 фоизини ташкил қилган бўлса-да, олий таълим муассасалари учун ажратилган жами квотанинг 34 фоизини (47,9 минг), давлат гранти учун ажратилган квотанинг 50 фоизини (11,8 минг), тўлов-контракт учун ажратилган квотанинг 31 фоизни (36,1 минг) эгаллаган.
“Бу эса мактабларда ота-оналар билан ҳамкорликда ўқувчиларни олий таълимга йўналтириш ишларининг самарасига яққол мисолдир. Вариатив ўқув режаларини жорий этилган синфларда анъанавий ўқув режада ўқийдиганларга қараганда ОТМга кириш кўрсаткичи юқорироқ бўлган”, - дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
12:24 / 18.02.2025
ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашувчи дастур амалга оширилади
10:19 / 15.02.2025
Камбағал оилалар фарзандига ОТМда қўшимча грант ажратилади
13:44 / 11.02.2025
ОТМда техника ва тиббиёт йўналишлари квоталари 25 минг ўринга етказилади
09:04 / 10.02.2025