3,5 минг камбағал оила фарзандлари ОТМга грант асосида қабул қилинади
Ўзбекистонда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 3,5 минг камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда грант асосида қабул қилиш ишлари ташкил этилади.

Фото: Tengrinews.kz
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги президент фармонига кўра, инсон салоҳиятини юксалтириш, таълим учун қулай муҳит яратиш ишларини ташкил этиш мақсадида 2025-2026 ўқув йилидан яна бир қатор ишлар амалга оширилади.
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши каби таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланади. Ушбу университетда “циркуляр иқтисодиёт” таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш амалиёти йўлга қўйилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетига бириктириладиган “яшил техникумлар” фаолияти йўлга қўйилади.
Табиий фанлар, муҳандислик-техника, иқтисодиёт ва молия йўналишларидаги давлат олий таълим ташкилотларида “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил ривожланиш” фани ва ўқув дастурлари киритилади. Олий таълимда грант ўринларини босқичма-босқич ошириш ҳисобига аниқ ва табиий фанлар, муҳандислик-техника, хизматлар, тиббиёт каби соҳаларда давлат буюртмаси 25 мингтага етказилади.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши таълим дастурлари асосида таълим олиш учун стипендия танловига 20 тагача квота ажратиб борилади.
Республиканинг ҳар бир туманида (шаҳрида) босқичма-босқич инклюзив таълим талабларига жавоб берадиган камида биттадан умумтаълим мактаби фаолияти ташкил этилади.
Мавзуга оид

13:34 / 19.03.2025
«Озодлик радиоси» грант тўхтатилгани учун USAGM'ни судга берди

12:24 / 18.02.2025
ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашувчи дастур амалга оширилади

10:19 / 15.02.2025
Камбағал оилалар фарзандига ОТМда қўшимча грант ажратилади

13:44 / 11.02.2025