Ўзбекистон | 13:44 / 11.02.2025
1834
1 дақиқада ўқилади

ОТМда техника ва тиббиёт йўналишлари квоталари 25 минг ўринга етказилади

Давлат ОТМда аниқ ва табиий фанлар, муҳандислик-техника, тиббиёт йўналишлари бўйича грант асосида таълим квоталари 25 минг ўринга етказилади.

Фото: talimxabarlari.uz

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва «яшил иқтисодиёт» йили давлат дастурига мувофиқ, 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб таълим соҳасида қатор янгиликлар пайдо бўлади.

Давлат университетларида «Табиий фанлар», «Муҳандислик-техника йўналиши», «Иқтисодиёт ва молия» йўналишлари учун «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил ривожланиш» фанидан ўқув дастурлари жорий этилади.

Шунингдек, грант ўринларини босқичма-босқич ошириш ҳисобига аниқ ва табиий фанлар, муҳандислик-техника, хизматлар ва тиббиёт йўналишлари бўйича давлат буюртмалари учун квоталар миқдорини 25 мингтага етказиш кўзда тутилмоқда.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳасидаги таълим дастурлари бўйича ўқиш учун стипендия танловига 20 тагача квота ажратади.

Мавзуга оид