Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда “Европадаги энг йирик ўғрилик”ка алоқадор жиноятчилар ушланди
Германияда Европа ҳудудида содир этилган энг йирик ўғрилик – Дрездендаги “Яшил гумбаз” музейи тунаб кетилгандан бир йил ўтгач ушбу жиноятда гумон қилинган 3 киши қўлга олинди.
2019 йил 25 ноябрда содир этилган ўғриликка алоқадорларни қидириш бўйича махсус операцияда 1600дан кўпроқ полициячи иштирок этган. Шу мақсадда Берлиннинг бир нечта туманларида жойлашган 18та объект, жумладан 10та квартира, гараж ва автомобиллар тинтув қилинган. Ушланган гумонланувчиларнинг барчаси Германия фуқароси бўлиб, улар немис-араб жиноий тўдаси Реммо аъзолари ҳисобланади. Ушбу жиноятга алоқадор яна 2 киши қидирувга берилган.
“Европадаги энг йирик ўғрилик” деб аталган жиноят 2019 йил 25 ноябр тонгида юз берган. Жиноятчилар яқин орадаги трансформаторни ишдан чиқариб ва бунинг натижасида музейда сигнализация ўчганидан фойдаланиб, ойналардан бири орқали музейга киришган. Полиция музей навбатчиларининг сигналига кўра воқеа жойига бир неча дақиқа ичида келган бўлса-да, ҳеч кимни ушлай олмаган.
Дастлаб жиноятни музейдаги кузатув камераларига муҳрланган икки ўғри содир этган деб тахмин қилинган. Бироқ полиция 2 кун ўтгач жиноятчилар 4 нафар бўлгани, яна икки нафар жиноятчи музейга ўғриликка тушган шерикларини автомобилда кутиб турганини маълум қилган.
Аввалроқ маълум қилинганидек, музейдан умумий қиймати 1 млрд долларлик зеб-зийнатлар олиб чиқиб кетилган. Ўғирланган буюмлар XVIII асрга мансуб бўлиб, улар орасида саксон қироллари Август Кучли ва Август III учун тайёрланган зеб-зийнатлар бўлган.
Маълум қилинишича, жиноятдан 2 ой ўтиб, Исроилнинг CGI қўриқлаш фирмасига даркнет орқали музейдан ўғирланган бриллиантларни 9 млн еврога сотиб олиш таклифи тушган.
Мавзуга оид
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026