Жаҳон | 15:17 / 17.11.2020
8877
2 дақиқада ўқилади

Машҳур хакер Twitter хавфсизлик хизматига раҳбар бўлди

Шу йилнинг июлида Twitter сервисига кенг миқёсдаги хакерлик ҳужуми уюштирилганди. Натижада АҚШдаги бир нечта корпорация ва таниқли шахслар, жумладан, Илон Маск, Билл Гейтс, Жефф Безос, Уоррен Баффер ва Жозеф Байденнинг саҳифалари эгаллаб олинганди.

Фото: Getty Images

Хакер Маж тахаллуси билан танилган Пейтер Затко Twitter хавфсизлик хизматига раҳбар бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Затко бу борада изоҳ бераркан, сервиснинг "ахборот хавфсизлиги", "яхлитлиги" ва "турли найранглар"дан ҳимоя қилишга жавобгар бўлганлигини маълум қилди. Затко Stripe тўлов сервисида ишлаётганди.

Затко тўқсонинчи йилларда АҚШдаги энг машҳур хакерлардан бири бўлган ва "Ўлик сигир культи"  ("Cult of the Dead Cow") гуруҳига кирган. У хакерлар жамияти номидан АҚШ ҳукумати ва хусусий компаниялари билан алоқа ўрнатган.

Шу йилнинг июлида Twitter сервисига кенг миқёсдаги хакерлик ҳужуми уюштирилганди. Натижада Америкадаги бир нечта корпорация ва таниқли шахслар, жумладан, Илон Маск, Билл Гейтс, Жефф Безос, Уоррен Баффер ва Жозеф Байденнинг саҳифалари эгаллаб олинганди.

Августда 17 ёшдан 22 ёшгача бўлган уч нафар йигитга нисбатан ушбу ҳужумни уюштириш айблови эълон қилинди.

Мавзуга оид