Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда қаҳвахона ва ресторанлар ёпилди. Дам олиш кунлари комендантлик соати эълон қилинди
Охирги кунларда Туркияда кунига уч мингдан ортиқ коронавирус ҳолатлари аниқланмоқда.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған коронавирус сабабли мамлакатда янги чеклов чоралари жорий этилганини эълон қилди.
Савдо марказлари, бозорлар ва сартарошхоналар соат 10:00дан 20:00гача ишлайди. Бар ва ресторанлар фақат таом етказиб бериш учунгина фаолият юритишига рухсат берилди. Барча кинотеатрлар йил охиригача ёпилади, мактаблар масофавий таълимга ўтади.
Дам олиш кунлари комендантлик соати жорий этилади, соат 20:00дан 10:00гача кўчага чиқиш тақиқланади.
Охирги кунларда Туркияда кунига уч мингдан ортиқ коронавирус ҳолатлари аниқланмоқда.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026